Халқ банки лотерея ўйинларини ташкил этишда ҳиндлар билан ҳамкорлик қилади
Акциядорлик тижорат Халқ банкида Ҳиндистоннинг «Еagle Рress Private Limited» компаниясининг бизнесни ривожлантириш менежери Балажи Беэки билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу учрашувда АТ Халқ банки бошқаруви Раиси ўринбосари Н.Аббосов, Халқ банки лотереяларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Т.Исламов ҳамда тегишли банк мутахассислари «Еagle Рress Private Limited» компанияси билан келгусидаги ҳамкорлик алоқалари юзасидан музокаралар олиб боришди.
Маълумот учун айтиш лозимки, «Еagle Рress Private Limited» компанияси Ҳиндистоннинг дунёга машҳурканцелярия товарлари, оммавий ахборот воситаларини чоп қилиш, лотереяларни тайёрлаш, ахборот технологиялари, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, суғурта, мобиль қурилмалар учун дастурлар яратиш, қурилиш соҳаси, энергетика ва бошқа тармоқ соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи компаниялардан ташкил топган «Eagle Press Group» компаниясининг бир тармоғи ҳисобланади.
Ушбу компания айни пайтда лаҳзали лотерея билетларини ишлаб чиқариш, онлайн лотерея, мобил лотереяларнинг янги турларини жорий этиш ҳамда лотерея ўйинларини ташкил этишда менежмент хизматларини кўрсатиш хизматларини олиб боради. Шунингдек, ушбу компания банк соҳасига замонавий технологияларни жорий этишда ҳам катта ютуқларни қўлга киритган.
Акциядорлик тижорат Халқ банки ҳам мазкур компания билан лотерея ўйинларини ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш масалаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
Учрашув давомида Халқ банки ҳамда «Еagle Рress Private Limited» компанияси ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳаларини ташкил этишга келишиб олинди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter