«Xabar.uz»даги мақоладан сўнг ҳолат ўрганилди, чоралар кўрилди
Бир ҳафта илгари сайтимизда «Йўлми ёки хирмон?» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Хонқа туманидаги айрим автомобил йўллари маҳаллий шоликорлар томонидан хирмонга айлантирилгани, бу ҳол йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий муаммо туғдираётгани танқидий оҳангда қаламга олинган эди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мақолада қайд этилган ҳолатлар вилоят ИИБ ЙХҲБ мутасаддилари билан жойига чиқиб ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам хонқалик фермерга тегишли 15 тонна шоли катта йўлга ётқизилиши натижасида автомобиллар ҳаракатига ноқулайлик туғдирган.
Фермерга мутасаддилар томонидан тушунтириш берилди ва 4Р 170 «Хонқа – Ал Хоразмий-Боғот» автомобил йўли тозаланиб, тартибга келтирилди. Бу билан содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ходисалари ва айрим нохушликларнинг олди олинди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter