Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Врач коронавирусдан хотира заифлашганда нима қилиш кераклигини айтди

Врач коронавирусдан хотира заифлашганда нима қилиш кераклигини айтди

Россиялик врач Юлия Лоцманова коронавирус юқтириш натижасида хотира пасайганда нималар қилиш мумкинлиги бўйича маслаҳатлар берди.

Когнитив қобилиятларни тиклаш учун мутахассис наздида қуйидагилар муҳим:

«Хотира ва эътиборни тиклаш учун маълум жисмоний машқлар -  бармоқ гимнастикаси мавжуд. Бу нозик восита кўникмаларини мукаммал ривожлантиради, хотирани тиклайди, концентрацияни ривожлантиради. Фикрлаш жараёнини яхшилайди», — дейди у «Говорит Москва» радиоси эфирида. 

Шифокор шунингдек, беморларга кўпроқ ўқишни, мусиқа тинглаш ва хаёлда ҳисоблашни  машқ қилишни маслаҳат берди.

Хотирадаги жиддий муаммолар бўлса Лоцманова мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг