Владимир Норов Қозоғистонга боради
Эртага, 8 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида иштирок этади.
Тадбир давомида томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йил 25 январда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” онлайн саммитида давлатлар раҳбарлари томонидан эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш йўлларини, шунингдек сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишлари айтилган.
Ташриф доирасида ушбу турли давлатлар делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter