Вазирлар Маҳкамасида бир қатор янги тайинловлар
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилган.
Хусусан, Сарвар Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири этиб тайинланган. У бунгача Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаётганди.
Шунингдек, Нодир Дўсматов Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири этиб тайинланган. У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири лавозимидан озод қилинган.
Нодир Қосимов эса Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири этиб тайинланган. У Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг Жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter