Вазирлар Маҳкамасида янги тайинлов амалга оширилди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Шаҳобиддин Шарафиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари – Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
У шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter