Вазир ўринбосари ҳоким этиб тайинланди
Якубов Нодирбек Гулмурадович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Нодирбек Якубов 1975 йили Олмалиқ шаҳрида туғилган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У 2001 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини битирган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Нодирбек Якубов меҳнат фаолиятини «Ўзелектркимёсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи вазифасида бошлаган.
У ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.
Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter