«Ўзархив» агентлиги ЮНЕСКОнинг махсус сертификати билан тақдирланди
2018 йилнинг 22 майида «Пойтахт» Бизнес-марказида «Ўзархив» агентлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган «Хива хонлиги девонхона ҳужжатлари» фонди ЮНЕСКОнинг 2016-2017 йиллардаги номинацияси бўйича «Жаҳон хотираси» дастурининг Халқаро рўйхатига киритилганлиги муносабати билан махсус сертификат билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон ҳужжатли меросини муҳофаза қилиш «Жаҳон хотираси» (Memory of the World) Дастури 1992 йилда таъсис этилган бўлиб, 1997 йилдан ҳужжатли меросни халқаро, минтақавий ва ҳудудий реестрлари юритилади. 2016-2017 йилда «Жаҳон хотираси» дастурига киритиш мақсадида турли мамлакатлардан 130 та аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 78 та номзодномалар танлаб олинган. Улар орасида Ўзбекистонда сақланаётган Хива хонлиги архив ҳужжатлари Халқаро рўйхатда 3 ўринда эътироф этилиб дунё аҳамиятига молик бўлган бебаҳо ҳужжатли мерос сифатида қайд этилди.
Шунингдек, тадбирда Хива хонлиги девонхонаси асл архив ҳужжатларидан тарихий-ҳужжатли кўргазма ҳам ташкил этилди. Унда Хива хонлиги тарихига доир Хива хонининг Англия консули билан дипломатик ёзишмалари (1263 ҳижрий - 1846 милодий йил), Афғонистон амири Абдурахмонхоннинг Хива хони Муҳаммад Рахимхонга ёзган дўстлик мактуби, оддий фуқароларнинг Хива хонига юборган мурожаатлари, Хива хонлиги фуқароларининг хорижга чиқиш учун олинган паспорти каби ҳужжатлар намойиш этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter