Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев тарихий воқеага муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев тарихий воқеага муносабат билдирди

Куни кеча Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди.

Бу ҳодиса Янги Ўзбекистон учун тарихий воқеа ва ўзбек дипломатиясининг ғалабаси сифатида баҳоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳодисага муносабат билдирди:

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман.

Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади.

Эътиборлиси, Бош Ассамблеянинг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда (София ш., Болгария) бўлиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг