V Ислом бирдамлиги ўйинларида дастлабки медаль қўлга киритилди
Бугун Туркиянинг Кўнё шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланди.
Трек дастурида баҳс олиб борган ўзбекистонлик велоспортчилар Кўнё-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларидаги илк медалга муаллифлик қилишди.
Аёллар ўртасида скретч бўйича гуруҳ пойгасида иштирок этган София Каримова бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда иштирок этган бошқа бир спортчи Нафосат Кўзиева эса 10-бўлиб маррага етиб келди.
Маълумот учун, V Ислом бирдамлиги ўйинларида дунёнинг 57 та мамлакатидан спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар Туркиянинг Кўнё шаҳридаги 8та иншоотда ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter