«UzCard»га янги раҳбар тайинланди
Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар порталида келтирилишича, «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ («UzCard») Бош директори лавозимига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган. У шу кунгача жамият директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Бу ҳақда bankers.uz канали хабар берди.
Қайд этилишича, Ф.Зияев кўпчилик учун таниш бўлган «Payme» тўлов тизими асосчиларидан бири ҳисобланиб, шунингдек мазкур тўлов тизими қарашли бўлган компания — «Inspired» МЧЖнинг 7,5 фоизлик улушига ҳам эгалик қилади.
«UzCard»нинг жорий йил август ойи якунида тайинланган директори Д.Икрамовнинг қайси ишга ўтганлиги, хусусан жамият раҳбарияти таркибида қолган ёки қолмаганлиги тўғрисида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter