Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланди
21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланган Умид Шодиев Тошкентдан Парижга учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Умид Шодиев Нью-Йоркда БМТ қошидаги Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Илгари (2008 йилдан) Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатида Лола Каримова-Тиллаева фаолият кўрсатган. У мазкур лавозимни тарк этиши ҳақида 2 февралда маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter