Индонезия туризм соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги делегациянинг Жакарта шаҳрига хизмат сафари давомида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, Индонезия туроператорлари ассоциацияси (ASITA) раиси Н.Русмиати, «Aldo Holidays» сайёҳлик компанияси директори Ж.Самолангом, Индонезия Уламолар Кенгаши раиси вакили, «Fayyash Travel & Tours» компанияси раҳбари А.Сисванди, Исломий туризм тадқиқотлар маркази А.Убайдуллаҳ билан музокараларда зиёрат туризми ва «Умра+» йўналишида Индонезиядан сайёҳлар оқимини ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликда республикадаги туристик маршрут ва хизматларни такомиллаштириш, Индонезияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter