Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малайзиянинг нуфузли ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилади

Малайзиянинг нуфузли ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилади

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Куала-Лумпур шаҳрида MATTA (Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлар ассоциацияси) вице-президенти Шайх Авад ва бош менежери Мазия Миҳат билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонни зиёрат, маданий, тарихий ва қишки туризм йўналиши сифатида Малайзияда тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонга ташриф буюришни ўз ичига олган «Умра плюс» дастурига ихтисослашган туроператорларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистонни тарғиб қилиш бўйича қўшма маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш, Малайзия вакиллари учун махсус инфо ва пресс-турлар ташкил этиш, шунингдек, томонларнинг икки мамлакат халқаро туризм тадбирларида ўзаро иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг