Туризм қўмитасида халқаро тоғ-чанғи курортларини барпо этиш бўйича жаҳон тажрибаси муҳокама қилинди

Туризм қўмитасида тоғ-чанғи курортларини яратиш бўйича халқаро тажрибага бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда етакчи мутахассислар, давлат ва хусусий сектор вакиллари, шунингдек, туризм соҳаси экспертлари иштирок этдилар.
Тадбирни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев кириш сўзи билан очди. У мамлакатда туризмни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш учун тоғ-чанғи курортларини барпо этишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
«Societe de Trois Vallees SA» компанияси президенти Паскал Де Терсан (Франция) жаҳон даражасидаги курортларни яратиш бўйича амалиёт ва инновациялар ҳақида сўзлаб, Франциядаги Куршевел каби муваффақиятли лойиҳаларни мисол келтирди.
Давра суҳбатининг муҳим қисми Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тоғ-чанғи курортларини барпо этиш ва ривожлантиришга бағишланган маърузалар бўлди. Иштирокчилар Ўзбекистондаги тоғ-чанғи курортларининг жорий лойиҳалари, шунингдек, мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш режалари ҳақида гапирдилар. Улар инвестицияларни жалб қилиш ва дам олувчилар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган асосий ташаббусларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадбир якунида B2B ва B2G форматидаги учрашувлар ўтказилди. Ушбу учрашув доирасида иштирокчилар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, тажриба алмашдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter