Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқаролари учун авиачипталар — бепул
Айрим ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Бундай ёлғонларга ишонманг! Хабарга кўра, Польшанинг Катовице шаҳридан «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев пулни ҳам, кучни ҳам, вақтни ҳам аямасдан фуқароларимизни тезроқ олиб чиқиб кетиш топшириғини берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter