Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина йил бошидан буён ҳарбий харажатларга қанча сарфлади?

Украина йил бошидан буён ҳарбий харажатларга қанча сарфлади?

Фото: Украина президенти администрацияси.

Украина 2025 йилнинг январидан апрелигача ҳарбий эҳтиёжлар учун 18,3 миллиард доллардан (765 миллиард гривен) ортиқ маблағ сарфлади. Бу ҳақда республика Молия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

Қайд этилишича, биргина апрел ойида 200 млрд гривен ёки 4,8 млрд доллар сарфланган.

28 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Германияга ташрифи чоғида Киев ва Берлин Украинанинг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришга сармоя киритиш бўйича келишиб олганини айтди. Ўз навбатида, канцлер Мерц Германия Украинани ўзининг узоқ масофали қуролларини яратишда қўллаб-қувватлашини айтди.

Май ойи бошида Евроиттифоқ Россиянинг хориждаги музлатилган активларидан тушган тўртинчи транш даромади доирасида Украинага 1 миллиард евро ўтказди. Умуман олганда, макромолиявий ёрдам кредити миқдори 18,1 миллиард еврони ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг