Украина вокзалидаги қурбонлар сони 50 кишига етди
Украинанинг Краматорск шаҳар темир йўл вокзалига ракета зарбаси берилгани ортидан ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди. Улардан 5 нафари болалардир.
Зарба берилган пайтда вокзалда 38 киши ҳалок бўлган. Касалхонага эса портлашда яраланган 98 киши олиб борилган. Яраланганлардан 12 нафари касалхонада вафот этган. Бу ҳақда Донецк вилоят ҳарбий маъмурият раҳбари Павел Кириленко хабар берди. Унга кўра, қурбонлар сони яна кўпайиши мумкин.
Аввалроқ Краматорск шаҳар темир йўл вокзалига ракета ҳужуми амалга оширилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу вақтда вокзалда эвакуация қилинаётган 4 минг тинч аҳоли бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter