Туркманистон ўз фуқароларини Москвадан эвакуация қилишга таёрланяпти – ОАВ
Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудини, жумладан, Москвани ўққа тутиши ҳолати кузатилаётгани муносабати билан Туркманистон ҳукумати ўз фуқаролари – талабалар ва меҳнат муҳожирларини фавқулодда эвакуация қилишга тайёрланмоқда.
«Хроника Туркменистана» нашрининг ёзишича, Миллий хавфсизлик ва Ички ишлар вазирликларининг жами 25 нафар ходимидан иборат гуруҳи денгиз орқали 29 июль куни Украина томони ўққа тутган Россиянинг аҳоли яшаш ҳудудларидаги туркманистонликларни вақтинча ўз ватанларига ёки хавфсизроқ ҳудудларга қайтаришни ташкил этиш учун Астраханга етиб боришган.
Ватанига қайтишни хоҳловчиларни автомашинада Астраханга олиб кетилади.
Мудофаа вазирлигига туркман фуқароларини Астрахандан Туркманбошига эвакуация қилиш учун иккита кема тайёрлаш топширилган. Туркманбошидан эса улар доимий яшаш жойига самолёт ёки поездда бепул етказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Туркманистон ҳаво йўллари»нинг Aшхобод-Москва-Aшхобод йўналишида парвозларни амалга оширувчи барча рейслари Москва зонасидаги ҳаво йўлларида кузатилаётган ҳолат сабаб тўхтатилгани маълум қилинган эди.
Айни пайтда «Туркманистон ҳаво йўллари» сайти орқали Ашхободдан Москвага чипта сотиб олишнинг имкони йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter