Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Туркманистон саммити ниҳоясига етди

Ўзбекистон-Туркманистон саммити ниҳоясига етди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи якунланди.

Икки кунлик ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва олий мартабали меҳмон икки томонлама музокаралар ўтказдилар, “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси ва "Замонлар садоси" кўргазмаси билан танишдилар.

Туркман халқининг миллий етакчисини Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг