Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Ироққа 9 млрд куб метр газ экспорт қилади

Туркманистон Ироққа 9 млрд куб метр газ экспорт қилади

8 ноябрь куни «Туркмангаз» раҳбари ва Ироқ энергетика вазири Зиёд Али Фадел газ олди-сотди битимининг асосий тижорат шартлари бўйича протоколни имзолади, деб хабар беради Туркманистон ТИВ. Ҳужжатга кўра, беш йил ичида Эрон орқали Ироққа йилига 9 млрд м3 туркман гази етказиб берилади.

Туркманистон жаҳон бозорларига энергия етказиб беришни янада диверсификация қилиш сиёсатини давом эттириш ниятида. Октябрь ойи бошида «Туркмангаз» давлат концерни ва Ироқ электр энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Фото: mfa.gov.tm

Ироқ, айниқса, ёзда энергия таъминотида сурункали муаммоларга дуч келаётгани, ўз газининг катта заҳираларига қарамай, мамлакат уни нефть ва газ қазиб олиш зоналаридан газ электр станцияларига ташиш учун зарур инфратузилмага эга эмаслиги айтилмоқда.

Эрон Ироқнинг энергияга бўлган эҳтиёжининг 1/3 қисмини таъминлайди, бироқ Теҳрон тўловлар билан боғлиқ муаммолар туфайли етказиб беришни тез-тез тўхтатиб туради, бу эса 43 миллион ироқликнинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатадиган электр узилишларини янада кучайтиради, деб ёзган Iraq News.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг