Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган
Бугун, 30 декабр куни Туркиянинг ғарбидаги Айдин шаҳрида (шу номдаги вилоят маркази) жойлашган ресторанда портлаш юз берди.
Anadolu Ajansı вилоят раҳбарига асосланиб хабар беришича, фожиа оқибатида камида етти инсон ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши жароҳатланган.
Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаби ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter