Туркияда ўзбекча-туркча луғат чоп этилди
Туркиянинг «Nobel» нашриётида «Ўзбекча-туркча» луғат нашрдан чиқарилди.
Ушбу кенг ҳажмли луғат профессор Ҳикмет Кўраш, профессор Фатма Ачик ва филология фанлари доктори Замира Ўзтурк ҳамкорлигида тайёрланган.
Етти йиллик изланишлар натижасида тайёрланган луғат таржимонлар, академик давралар учун сўнгги йилларда яратилган мукаммал сўз ёрдамчиси бўлиб хизмат қилади. Луғатдаги ўзбекча сўзлар Ўзбекистонда муомалада бўлган ҳам кирилча, ҳам лотинча алфавитларда берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter