Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда лиранинг қулаши нарх-навони ошириб юборди

Туркияда лиранинг қулаши нарх-навони ошириб юборди

Фото: Iz.ru

Туркия статистика миллий институти 3 октябр куни очиқлаган маълумотларга кўра, мамлакатда йиллик инфляция 83,45 фоизни ташкил этди.

Энг қимматлашган нарсалар — алкоголсиз ичимликлар, транспорт хизматлари, озиқ-овқат. Бир йил ичида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 93 фоиз, ташиш хизматлари 117,66 фоизга ошди.

Нарх-наво таъсири нисбатан камроқ сезилган соҳалар: коммуникациялар (30,76 фоиз) ва таълим (30,76 фоиз).

Туркия уй-жой бозорида нархлар ўсиши тезлашиб кетди. Уйлар ҳар ой ўртача 9,99 фоиздан қимматлашиб борди. Бир йил ичида уйларнинг нархи 85 фоизгача қимматлашди.

Юқоридаги институт маълумотларига кўра, шу йил 4 июнида Туркияда йиллик инфляция 70 фоиздан ошган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг