Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Президенти парламент олдида нутқ сўзлади

Туркия Президенти парламент олдида нутқ сўзлади

Фото: ЎзА

Куннинг иккинчи ярмида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Туркия раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Фото: ЎзА

Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз нутқида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб, янги босқичга кўтарилгани, бугунги музокаралар уни янада бойитганини таъкидлади. Мамлакатларимиз томонидан танлаб олинган ривожланиш йўлини қатъий қўллаб-қувватлаган ҳолда, амалий ҳамкорлигимизни ҳар томонлама чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқалар имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари, инфраструктура, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳамкорликни янада жонлантириш ишларини амалга оширишга эътибор қаратилишини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг