Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХДП фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

ХДП фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

Парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида партия икки ўнг партия томонидан тузилган парламент кўпчилиги – «Тараққиёт блоки» ҳамда мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг қатор йўналишларига қўшила олмаслигини билдирди.

«Биз мазкур блокнинг тузилишига эътироз билдирмаган ҳолда унинг устувор вазифалари, шунингдек ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаймиз», – дейилади партия фракцияси баёнотида.

Шунингдек, «сўл қанот партия сифатида фаолияти давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, аҳолини кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича чоралар кўришда фаол қатнашиб келаётани» таъкидланади.

ХДП, жумладан, қуйидаги масалаларни танқид қилди:

  • иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришга интилиш ва стратегик компанияларни хусусийлаштиришга қарши қонун йўқлиги;
  • пенсия тизимини фақат бозор тамойиллари орқали ислоҳ қилиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун коммунал тўловлар бўйича аниқ стратегиянинг йўқлиги;
  • улушдорлик асосида уй-жой қуришда фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлайдиган тизим шаклланмагани;
  • даромадга қараб солиқ солиш тизимининг йўқлиги, хусусан бойлар учун “ҳашамат солиғи” жорий этилмагани;
  • дори воситалари нархига чегара белгиланмагани ва уларнинг рекламаси тақиқланмагани.

Партия бу масалаларни ўз электорати манфаатларига зид, деб ҳисоблаб, парламентда расман мухолифат сифатида фаолият юритишини эълон қилди.

«Биз, Халқ демократик партияси фракцияси ижтимоий химоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий бирдамлик таъмойилларини юзага чиқариш орқали Ўзбекистон ижтимоий давлат таъмойилини амалга оширишда сайловчиларимиз манфаатларини биринчи ўринга қўямиз ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳолимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни бундан буён ҳам сафарбар қилишда давом этамиз», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг