Транспорт вазири Маҳкамов Uzbekistan Airways’ни яна уч йил бошқарадиган бўлди
Uzbekistan Airways акциядорларининг жорий йил 30 сентябрдаги йиғилишида жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва жамият бошқарув раиси И.Р.Маҳкамов билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш ҳақидаги қарор қабул қилинди.
Унга кўра, 2021 йилнинг февралидан буён авиакомпания бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Маҳкамов билан тузилган меҳнат шартномасини яна уч йилга узайтирилган.
Йиғилишда, шунингдек, жамиятнинг янги таҳрирдаги Корпоратив кодексини тасдиқлаш масаласи ҳам кўрилган.
Маълумот учун, 2020 йил октябрдан буён транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Маҳкамов бир вақтнинг ўзида «Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter