Трампга ABBA гуруҳининг қўшиқларидан фойдаланиш тақиқланди
ABBA гуруҳи ва Universal Music овоз ёзиш компанияси ўз қўшиқларидан Доналд Трампнинг сайловолди тадбирларида фойдаланишни тақиқлади.
Лейбл (Universal Music) таъкидлашича, афсонавий швед гуруҳининг мусиқасидан фойдаланишни сўраб ҳеч ким мурожаат қилмаган, Трампда эса тегишли рухсатнома ёки лицензия йўқ.
Svenska Dagbladet ёзишича, «Dancing Queen» ва «Takes It All» хитлари яқинда Трампнинг Миннесотадаги тадбирида жаранглаган. Газета ушбу штатда келиб чиқиши Швецияга бориб тақалувчи америкаликлар жуда кўп яшашига эътибор қаратган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter