Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳукумати хорижлик талабалар учун визалар суҳбатини вақтинча тўхтатди

АҚШ ҳукумати хорижлик талабалар учун визалар суҳбатини вақтинча тўхтатди

АҚШда ўқишни режалаштираётган хорижлик талабалар учун визалар суҳбатлари вақтинча бекор қилинди. 

Маълумотларга кўра, 2025 йил 27 майдан бошлаб АҚШ элчихоналари ва консулликларига F, M ва J турдаги визалар — яъни талабалар ва алмашинув дастури иштирокчилари учун янги суҳбатларни белгиламаслик буйруғи юборилган. Ҳужжатни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио имзолаган.

Бу қарор талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти асосида чуқурроқ хавфсизлик текширувларини амалга ошириш режалари билан боғлиқ. Айниқса, Фаластинни қўллаб-қувватловчи сиёсий баёнотлар эътибор марказида бўлади. Шу туфайли, визани рад этиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

АҚШдаги қатор олий таълим муассасалари бу сиёсатни кескин танқид қилди. Халқаро таълимни қўллаб-қувватловчи NAFSA ташкилоти раҳбари Фанта Ав бу қарорни «адолатсиз» дея баҳолади ва хорижий талабаларни мамлакат учун интеллектуал бойлик сифатида кўриш зарурлигини таъкидлади.

Янги кўрсатмалар эълон қилинмагунча, визалар бўйича аризалар учун суҳбат белгиланмайди. Бироқ аввалдан белгиланган суҳбатлар ўз вақтида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг