Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп: АҚШ хавфли бўлиб қолган Яқин Шарқдан ўз ходимларини чиқармоқда

Трамп: АҚШ хавфли бўлиб қолган Яқин Шарқдан ўз ходимларини чиқармоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқдаги беқарор вазият ва Эрон билан ядровий дастур бўйича музокаралар ноаниқ аҳволга тушиб қолгани сабабли америкаликлар ушбу минтақадан қисман олиб чиқилаётганини тасдиқлади.

– Ҳа, уларни чиқаришмоқда. Чунки бу (Яқин Шарқ) хавфли жойга айланиши мумкин, – деди Трамп Вашингтонда журналистлар билан суҳбатда. — Биз чиқариш бўйича кўрсатма бердик. Нима бўлишини кузатамиз.

Шунингдек, Трамп Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини ҳам таъкидлади. «Улар ядровий қуролга эга бўлолмайди. Ҳаммаси жуда оддий. Биз бунга йўл қўймаймиз», — деди у.

Аввалроқ АҚШ расмийлари хавфсизлик нуқтаи назаридан Ироқдаги элчихона ходимлари сони қисқартирилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Қувайт ва Баҳрайндаги Америка дипломатларининг бир қисми ҳам чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумотларга кўра, Вашингтон ва Теҳрон апрелдан бери беш марта музокара ўтказган ва яқин кунларда навбатдаги учрашув бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода чоршанба куни берган баёнотида, агар Эронга зарбалар берилса, мамлакат АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларига жавоб зарбасини йўллашини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг