Трамп Америкада ўқиганларга грин-карта бермоқчи
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўз сайловолди кампанияси доирасида коллеж битирувчиларига грин-карталарни ваъда қилди.
«Агар сиз коллежни тамомлаган бўлсангиз, менимча, диплом билан бирга ўз-ўзидан грин-картали ҳам бўлишингиз керак», — деди Трамп All In подкастига берган интервюсида.
Трамп президент сайловида ғалаба қозонса, АҚШ коллежларини тамомлаган барча хорижликларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини тақдим этмоқчи. Грин-карта олиш шарти — икки ёки тўрт йиллик олий таълим олганлик тўғрисидаги диплом.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter