Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга 200 тага яқин «MAN» автобуслари олиб келинади

Тошкентга 200 тага яқин «MAN» автобуслари олиб келинади

Тошкентга 190 дона катта сиғимли янги автобус келтирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот котиби Муслима Обидова маълум қилди.

Обидовага кўра, 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан пойтахтга янги автобуслар олиб келинади. Хусусан, «Truck And Bus Trade Group» МЧЖ томонидан йил якунига қадар 190 дона MAN A22 CNG русумли катта сиғимли автобуслар келтирилади.
Бу русумдаги автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган бўлиб, кондиционерлар билан жиҳозланган ва сиқилган табиий газда ишлайди.

«Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZUларнинг ўрнини эгаллайди», – дейди ташкилот ходими.

Шунингдек, йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келиниши айтилди. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади.

Таъкидланишича, Yutong русумидаги электробуслар олиб келиниши (ҳозирда пойтахт автобус паркида 20 дона мавжуд, -таҳр) режа қилинмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг