Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўл бўйида ишлаётган ишчи маст ҳайдовчи қурбони бўлди

Тошкентда йўл бўйида ишлаётган ишчи маст ҳайдовчи қурбони бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 30 август куни соат 00:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида жойлашган «Ялпиз» кафеси қаршисида фожиали ЙТҲ содир бўлди.


ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Т. «Нексия-3» русумли автомобиль ёритиш чироқларини ўчириб, тезлигини меъёридан ошириб, маст ҳолда бошқариб кетаётиб, кўприкка тушиш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тўсиқ билан тўсилган темир панжарани уриб ўтиб, ҳаракати давомида пиёда, «Кўприк таъмирлаш» бошқармаси ишчисини уриб юборган.


Натижада пиёда, 1994 йилда туғилган А.Н. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг