Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна автобус ёниб кетди. ФВВ баёноти

Тошкентда яна автобус ёниб кетди. ФВВ баёноти

Бугун, 21 май куни соат 16:40 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, Ашхобод боғи олдидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган «Mercedes-Benz» русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда ФВВ хабар берди. 

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади вазирлик хабарида.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ «Авиасозлар» бекатида автобус ва енгил автотранспорт ҳайдовчилари ўзаро тортишаётгани бўйича изоҳ берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг