Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда марафон сабаб айрим кўчалар ёпилади

Тошкентда марафон сабаб айрим кўчалар ёпилади

Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 1 март куни ўтказиладиган марафон сабабли соат 8:00 дан 11:00 гача шаҳримиздаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улар қуйидагилар:

- Ойбек кўчасининг Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;

-Афросиёб кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;

-Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;

- Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий номли ДАКТ гача бўлган қисми.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг