Париж-2024. Марафонлар тирик афсонаси Элиуд Кипчоге финишгача етиб кела олмади
Марафонлар тирик афсонаси — кениялик 39 ёшли Элиуд Кипчоге Париж олимпиадасида финишгача етиб кела олмади, деб хабар берди AFP.
30 км масофадан сўнг Кипчоге югуришдан тўхтаган. Сўнгра томошабинларга юзланиб, ўз кроссовкасини уларга совға қилган.
Кипчогенинг айтишича, шу пайтгача ҳеч қачон югуришдан чиқиб кетмаган. «Бу менинг энг ёмон марафоним», — деди атлет. У шу билан олимпиадалардаги фаолиятига нуқта қўйганини ҳам маълум қилди.
Элиуд Кипчоге — Рио-2016 ва Токио-2020 олимпиадалари чемпиони. Ундан ташқари марафонларда иккитадан олтин медални фақат икки югурувчи — эфиопиялик Абебе Бикила (1960-йилларда) ва немис Валдемар Церпински (1970-1980-йилларда) қўлга киритган. Марафончилар орасида ҳеч кимда учта олтин медал йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter