Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж олимпиадаси медалларининг «миси» чиқмоқда

Париж олимпиадаси медалларининг «миси» чиқмоқда

Франциялик сузувчилар Клемент Секки ва Йоҳанн Ндойе-Бруар Париж-2024 олимпиадасида ўзлари қўлга киритган бронза медаллари кўриниши ёмон аҳволга тушганидан шикоят қилишди.

Ёзги олимпада тугаганидан тўрт ой ўтиб, уларнинг медаллари асл кўринишини йўқотган.

Париж олимпиадаси медалларида ташкилотчи шаҳарга эҳтиром сифатида Эйфел минораси акс эттирилган. Медалларнинг таркиби фарқ қилади: масалан, олтин медаллар кумушдан қуйилиб, тилла билан қопланади, бронза медаллари эса одатда мис, рух ва қалайи аралашмасидан тайёрланади.

«Шу боис бронза ҳаво ва намлик таъсирида табиий оксидланишга учрайди. Бронзанинг емирилиш тезлиги қотишмадаги металлар нисбатига боғлиқ, арзонроқ металлар бу жараённи тезлатади», — дейилади норози спортчиларга мақола орқали берилган жавобда.

Маълумот учун: Францияда бу йил ўтган Ёзги олимпиада медалларида Эйфел минораси таъмирланиши жараёнида олинган эскирган металл парчалари ҳам эсдалик сифатида ишлатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг