Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

92 ёшли отахон Рим марафонида қаторасига 30-марта қатнашди

92 ёшли отахон Рим марафонида қаторасига 30-марта қатнашди

Фото: GoodNewsCorrespondent/X

Италиялик 92 ёшли Антонио Рао қаторасига 30-йил Рим марафонида қатнашди. Бу ҳақда Oddity Central хабар берди.

Масофани 6 соат 44 дақиқа 16 сонияда босиб ўтган отахон ўтган йилги натижасини 10 дақиқага яхшилади.

Рао югуриш билан шуғулланаётганига 80 йил бўлди, ҳафтасига 20-30 километргача югуриб машқ қилади. Югуришга қизиқиши болалигидан бошланган: 10 ёшида Калабриядаги уйидан Римга қочиб кетган, ҳар куни югуришни ёшлигидан одат қилган. Сўнгги 30 йилда ўтказилган Рим марафонларининг биронтасини ўтказиб юбормади.

«Мен шу ёшда эпладимми, демак бошқалар ҳам уддалайди. Бошқаларга намуна бўлишни истайман», — деди отахон.

Антонио Рао 2023 йилда ўз ёш тоифаси (90+) учун жаҳон рекордини ўрнатди: марафонда марра чизиғини 6 соат ва 14 дақиқада кесиб ўтиб, олдинги натижани 30 дақиқага янгилади.

«Югуриш, юриш — бу ҳаёт. Барчани шунга таклиф қиламан», — деди Рао.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг