Тошкентда сўнгги уч асрдаги энг максимал ҳаво ҳарорати кузатилди — «Ўзгидромет»
2 июнь куни 3-7 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши хабар берилганди.
Ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7-10 даража юқорилаган.
Тошкент шаҳрида 2021 йил 3-7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди. Кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва 19 аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсаткич 1997 йил 18 июлда кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter