Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 10 июн учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Мамлакатимизда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида айрим жойларда, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг