Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «криминал»ларга қарши рейд бошлангани маълум қилинди

Тошкентда «криминал»ларга қарши рейд бошлангани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтимиз ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда», дейилади ИИББ хабарида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, «криминал авторитет»лар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг