Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашга кўмаклашган фуқаро мукофотланди

ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашга кўмаклашган фуқаро мукофотланди

Жорий йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган ППХ инспектори сафдор Иззатбек Ибрагимов шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмочи бўлганида, у ёнидаги ўткир тиғли буюм билан ходимнинг ҳаётига суиқасд қилиб, бўйин қисмига тан жароҳати етказгани ақида хабар берилган эди. 

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеанинг қўшимча тафсилотларини ҳамда жиноятчини тутишда иштирок этганларнинг рағбатлантирилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, жиноятчи воқеа жойидан яшириниш мақсадида шу атрофда бўлган автобусга қўлидаги пичоқ билан чиқиб олган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати ходимлари катта сержант Самат Каржанбаев, сафдор Сардор Абзалов ва профилактика инспектори лейтенант Ўктам Нормаматовлар тезкорлик билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, автобусдан йўловчиларни эвакуация қилишган. Сўнг хавфли жиноятчини махсус воситалар ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан зарарсизлантириб қўлга олишган.

Ушбу жараёнда ИИО ходимларига фуқаро Владимир Авдиянс ҳам фаол ёрдам бериб, ўзининг фуқаролик бурчини сидқидилдан бажарган.Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тошкент шаҳар ИИББда тантанали равишда бўлиб ўтган тадбирда фуқаро В.Авдиянсга «Ички ишлар вазирлигининг миннатдорчилиги» эълон қилиниб, 10 миллион сўм миқорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан сержант С.Каржанбаев, сафдор С.Абзаловлар «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан, лейтенант Ў.Нормаматов рағбатлантириш тариқасида муддатдан олдин «катта лейтенант» махсус унвони билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг