Тошкентда иссиқлик таъминоти учун тўлов тизими ўзгармоқда
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти учун тўлов тизими ўзгармоқда. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар берди.
Ўзбекистон президентининг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилиши белгиланган.
Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланди.
Қолган тарифлар аввалги даражада қолиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter