Пойтахтда 7 ноябрдан иситиш мавсумига старт берилади
Пойтахтда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда 5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
2023 йилда 6 ноябр куни иситиш мавсуми бошланганди. Қоидаларга кўра, иситиш мавсуми бошланиши учун ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун 8 даража иссиқдан паст бўлиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter