Тошкентда ижарада турган 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилди
Тошкентда ижарада яшаб келган 16 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлагани айтилмоқда. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қизнинг қаерда ўқиши ёки нима иш қилиши номаълум. У узоқ вилоятдан бўлиб, Тошкентда ижарада қизлар билан яшаган. Хонадонда чиққан жанжал сабаб у ўзини 3-қаватдан ташлагани айтилмоқда.
Қиз шифохонага олиб келинганида унинг умумий аҳволи оғир бўлган. Текширув давомида беморда бош мия чайқалиши, қорин ёпиқ жароҳати ва ўнг болдир-товон суякларининг синиши аниқланган. Ҳозирда қиз сунъий нафас аппаратида қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter