Тошкент вилоятида «ДОК-1 МАКС» дорисидан 9 бола заҳарлангани айтилди
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) «Док-1 Макс» дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди», деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
«Ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига «ДОК-1 МАКС сиропи» истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган. Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача «ДОК-1 МАКС» препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилиб, «Қурамах» компанияси томонидан сотувга чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter