Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Навоийда беморлар соғайди

Тошкент ва Навоийда беморлар соғайди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33 нафар, жами 42 нафар бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайган беморларнинг 5 нафари пойтахтлик, 2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса Самарқанд вилояти Қўшробод туманидан.

Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 31 нафари вилоятнинг ўзидан, 2 нафари эса Наманган вилоятидан.

Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1939 нафарга етди. Навоий вилоятида эса ушбу кўрсаткич 214 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3985 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг