Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўнтаришдаги тўнтариш, полковник ўрнига полковник»: Гоита Малининг муваққат президенти деб эълон қилинди

«Тўнтаришдаги тўнтариш, полковник ўрнига полковник»: Гоита Малининг муваққат президенти деб эълон қилинди

Ассими Гоита.

Фото: «AP Photo»

Мали Конституцион суди полковник Ассими Гоитани мамлакатнинг муваққат президенти дея эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Полковник мамлакатда ўтиш жараёни тугагунича давлат раҳбари ваколатларини бажариб туради.

2020 йилнинг 18 августида Малида ҳарбий тўнтариш юз берганди. Орадан уч кун ўтиб собиқ мудофаа вазири, истеъфодаги полковник Ба Ндао муваққат президентликка сайланганди. Давлат тўнтариши етакчиси Ассими Гоита ўшанда вице-президент лавозимини эгаллаганди.

Ўтган душанба, 24 май куни муваққат президент Ба Ндао ҳамда вақтинча бош вазир Моктар Уан ҳарбийлар томонидан қўлга олинди. Вице-президент Ассими Гоитанинг баёнотига кўра, улар Конституция ўрнига вақтинча қабул қилинган август ойидаги хартияни бузишгани учун ваколатларидан маҳрум қилинган. Орадан икки кун ўтиб Ба Ндао ва Моктар Уан истеъфога чиқарилгани, давлат раҳбарининг ваколатлари Ассими Гоитага ўтгани ҳақида хабар чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг