Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мали Украина билан дипломатик алоқаларни узди

Мали Украина билан дипломатик алоқаларни узди

Фото: РБК

Мали муваққат ҳукумати Украина билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.

Таъкидланишича, Украина ҳарбий разведкаси вакили Андрей Юсов ҳамда Украинанинг Сенегалдаги элчиси Юрий Пивоваровнинг баёнотлари бунга сабаб бўлган. Юсов Мали ҳарбийлари ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси колоннасига исёнчиларнинг ҳужумига Киев алоқадор эканини тасдиқлаган, Пивоваров эса халқаро терроризмни очиқчасига қўллаб-қувватлаган.

Мали ҳукумати Юсов ва Пивоваровнинг баёнотлари Украина ҳукумати томонидан қораланмагани ва раддия берилмаганига эътибор қаратди.

Аввалроқ Малидаги исёнчи туареглар мамлакат шимолида бир неча кун давом этган жангларда «Вагнер» ХҲКнинг камида 84 нафар, Мали ҳукуматининг 47 нафар жангчиси ўлдирилганини маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, Мали ҳукумати исёнчиларга қарши курашишга икки йил аввал «Вагнер» жангчиларини ёллаган эди.

Андрей Юсов гарчи Киев Малидаги жангларда бевосита иштирок этганини рад этса-да, 29 июл куни телеэфирдаги чиқишида малилик исёнчиларга ҳужум қилиш учун маълумот берилганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг