Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малида уч кунлик мотам эълон қилинди

Малида уч кунлик мотам эълон қилинди

Фото: Day.az

Мали ҳукумати мамлакат шарқида жангарилар ҳужуми оқибатида 42 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Қуролли тўқнашувда ҳарбийлар 37 нафар жангарини йўқ қилишган.

Ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига Малида уч кунлик мотам эълон қилинди.

Жангарилар билан тўқнашув 7 август куни Тессит шаҳри яқинида юз берганди. Ушбу шаҳар Буркина-Фасо ва Нигер билан чегара яқинида жойлашган.

Малидаги бош штаб қуролли ҳужум ортида «Катта Саҳрои Кабир Ислом давлати» жиҳодчилари турганини гумон қилмоқда. Жангарилар учувчисиз бошқариладиган қурилмалар, гранатомётлар ҳамда портловчи моддалар жойланган автомашиналар ёрдамида ҳужум уюштиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг